Исроилнинг Эронга берган зарбалари иккита махфий ҳарбий базага зарар етказди
Planet Labs PBC томонидан эълон қилинган сунъий йўлдош суратлари шикастланган объектларнинг бир қисми Теҳрон яқинидаги Парчин Эрон ҳарбий базасида эканлигини кўрсатади.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик маълумотларига кўра, Эрон ўтмишда ҳам базада ядро қуроли учун ишлатилиши мумкин бўлган портловчи моддаларни синовдан ўтказган бўлиши мумкин.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ер ости туннеллари ва ракета ишлаб чиқариш иншоотлари жойлашган қўшни Хожир ҳарбий базасида ҳам зарар қайд этилган.
Эрон ҳарбийлари тўрт эронлик аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган бўлсада, эрта тонгда Исроил ҳужумидан сўнг Хожир ва Парчин базаларига зарар етганини тасдиқламади.