КХДР Россияга миллиардлаб долларлик қурол етказиб берди

КХДР Россияга миллиардлаб долларлик қурол етказиб берди

Германиянинг Фридрих Науман жамғармаси 28 октябрь куни эълон қилган тадқиқоти натижаларига кўра, Россия Федерациясининг Украинадаги кенг кўламли уруши бошланганидан бери КХДР Москвага 1,7 миллиард доллардан 5,5 миллиард долларгача бўлган қурол-яроғларни ўтказган. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Жанубий Корея разведка хизматларининг маълум қилишича, Пхенян Россияни асосан артиллерия снарядлари ва қисқа масофали ракеталар билан таъминлайди.

“Агар Шимолий Корея қўшинлари Украинага қарши урушда иштирок этса, КХДР Россия Федерацияси билан ҳарбий ҳамкорликдан олган даромади яна юзлаб миллион долларга ошиши мумкин”, дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: