Японияда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтди

Японияда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтди

Ҳукмрон коалиция 2009 йилдан бери биринчи марта парламентда кўпчилик мавқеини йўқотди.

Овозларни санаш ҳали якунига етмаган, бироқ NHK телеканалининг тахминига кўра, ҳукмрон Либерал демократик партия ва уларнинг коалициядаги ҳамкори “Комэйто” партияси жами 185-232 ўрин олиши кутилмоқда. Парламентда кўпчилик мавқеини олиш учун 233 ўринга эга бўлиш талаб этилади.

Сайлов натижаларига кўра, асосий мухолиф куч ҳисобланувчи Конституциявий-демократик партия 191 ўринга эга бўлиб, ўз мавқеини сезиларли даражада яхшилаши мумкин.

«Либерал демократ партия натижаларининг ёмонлашиши уларнинг мухолифатга ўтишини англатмайди. Партия коалицияга “Комэйто”дан ташқари бошқа ҳамкорларни ҳам жалб этиши мумкин», деб ёзмоқда BBC.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: