Италия университетлари Исроил билан алоқаларини узмоқда

Италия университетлари Исроил билан алоқаларини узмоқда

Университет ректори Марина Брамбилла Исроил университетлари билан алоқаларни бойкот қилишни тарғиб қилган бир гуруҳ Фаластин тарафдори талабалар билан учрашганидан сўнг Милан университети Исроилнинг Рейхман университети билан талабалар ва тадқиқотчилар алмашинуви бўйича келишувни тўхтатди.

 

Университет маъмурияти Яқин Шарқдаги вазият ёмонлашганини тилга олиб, келишувни тўхтатди, дея хабар беради Италиянинг АНСА ахборот агентлиги.

 

Талабалар уюшмалари бу ҳаракатни «ғалаба» деб атаган ва бунга талабалар ва ўқитувчиларнинг кучли босими натижасида эришилганини айтишган.

 

Ғарб дунёсидаги бошқа кўплаб талабалардан ўрнак олиб, шу йил бошида университет талабалари исроилликларнинг Ғазо секторига ҳужумлари ва университетнинг Исроил таълим муассасалари билан алоқаларига норозилик билдириш учун кампусда чодир шаҳарча ташкил қилишди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: