Исроил Ҳизбуллоҳ етакчисига энг қисқа раҳбарлик муддати билан таҳдид қилмоқда
Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа исломий гуруҳи раҳбари Наим Қосим тарихдаги энг қисқа раҳбарлик даврига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Facebook ижтимоий тармоғида баёнот берди.
«Ҳизбуллоҳ Наим Қосимни янги бош котиб этиб тайинлади. Агар у ўзидан олдинги Ҳасан Насруллоҳ ва Ҳошем Сафииддин изидан борса, унинг президентлик муддати ушбу террор ташкилоти тарихидаги энг қисқа муддатга айланиши мумкин», — дея огоҳлантирди Исроил департаменти.