Мактабгача ва мактаб таълими вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/10/s8uovo3tgp9knzb.jpeg)
Президент қарори билан Шерзод Каримов Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шерзод Каримов 2006-2012 йилларда халқ таълими тизимида, 2012-2018 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ишлаган.
2018-2024 йилларда Вазирлар Маҳкамаси таълим, Ижтимоий ривожланиш масалалари департаменти, котибияти, бўлимида етакчи, бош мутахассис, шўъба мудири, котибият мудирининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.