Россия президенти Украинада ўт очишни тўхтатишга қизиқиш билдирмаган
Александр Вучич икки ярим йил ичида Путин билан биринчи суҳбати ҳақида гапирди. Унинг айтишича, Россия президенти Украинада ўт очишни тўхтатишга қизиқиш билдирмаган
Сербия президентининг сўзларига кўра, Путин билан телефон орқали суҳбати BRICS саммитига қатнашиш таклифини олганидан сўнг бўлиб ўтган. Вучич Путин билан боғланиб, саммитда қатнаша олмаслигини айтган. Кейин у Украинада ўт очишни тўхтатиш масаласини кўтарган, лекин Путин бунга қизиқиш билдирмаган.
“Путиннинг сўзларига кўра, махсус операциянинг барча мақсадлари бажарилади”, – дея Вучичдан иқтибос келтиради Bloomberg.
Кремлнинг ушбу суҳбат ҳақидаги хабарида Вучич ва Путин немис-фашист босқинчиларидан Белградни озод қилинишининг 80-йиллиги муносабати билан табрик алмашишгани ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилингани айтилган. Лекин Кремл батафсил маълумот бермаган.