Автобус салонини эркак ва аёллар учун иккига ажратган автобус ҳайдовчиси интизомий жазога тортилди

Автобус салонини эркак ва аёллар учун иккига ажратган автобус ҳайдовчиси интизомий жазога тортилди

Самарқандда автобусда «Аёллар олдинда, эркаклар орқада» плакатини осиб қўйган автобус ҳайдовчиси А.Р. интизомий жавобгарликка тортилди. Кеча ижтимоий тармоқларда плакат суратлари пайдо бўлди.

 

Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг хабар беришича, 22-йўналиш автобусида (давлат рақами 30/306 WBA) осилган плакат «йўловчиларнинг эркин ҳаракатланишини чеклаган».

 

Ташкилот томонидан чоп этилган фотосуратда плакат расмий шахслар иштирокида йиртилгани кўринади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: