Чирчиқда йигит лайк учун отасини урмоқчи бўлди
Ижтимоий тармоқда бир йигитнинг 100 мингта лайк учун отасини уришини айтгани акс этган видео тарқалди.
Аниқланишича, видео жорий йилнинг 1 ноябрь куни тасвирга олинган. У.С исмли йигит видеони ҳазил тариқасида олганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат бошқа такрорланмайди.
Йигит видеони ТikTok платформасига жойлаши, агар 200 минг лайк йиғса, отасини қариялар уйига юборишини ва ўзининг бу сўзларига жавоб беришини ҳам айтган. Ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокама ва танқидларга сабаб бўлганидан сўнг, йигит узр сўраб чиқди ва видеони ўчириб ташлади.
ИИББ хабарига кўра, ҳолат назоратга олинган, натижаси бўйича ахборот берилади.