Жиззахда ота икки нафар фарзанди учун 50 млн.сўм алимент тўлади
Жиззахда ота хорижга чиқиш учун алиментни олдиндан тўлашига тўғри келди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати darakchi.uz’га хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича судининг қарорига асосан қарздор К.С.дан ундирувчи М.С. фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадидан алимент ундириш белгиланган ижро варақаси бюронинг Пахтакор туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор К.С. давлат ижрочиларига Россия Федерациясига ишлаш мақсадида, чиқиши лозим эканлигини, бироқ унга нисбатан хорижга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланганлигини билдиради.
Шунда давлат ижрочилари қонунчиликка кўра, алимент қарздорлигини олдиндан тўлаб бериш орқали четга чиқишга бўлган чеклов олинишини билдиради.
Шу боис қарздор К.С. вояга етмаган икки нафар фарзандлари учун 50 млн. сўм алимент пулларини олдиндан ундирувчига тўлаб берди.