Марсело ўйин пайтида мураббий билан келишмовчилик туфайли жамоасиз қолди

Марсело ўйин пайтида мураббий билан келишмовчилик туфайли жамоасиз қолди

Бразилиянинг «Флуминенсе» клуби жамоа ҳимоячиси Марсело билан шартномани бекор қилганини эълон қилди.

Бунга 36 ёшли футболчининг жамоа бош мураббийи Мано Менезес билан келишмовчилиги сабаб бўлди. Бразилия А Серияси доирасидаги «Флуминенсе» – «Гремио» (2:2) учрашувида Менезес Марселони захирадан майдонга тушираётганида машҳур ҳимоячи бош мураббийнинг тактик кўрсатмаларига беписанд муносабатда бўлгач, жамоа устози уни яна қайта захира ўриндиғига қайтариб юборди. Шу куни «Флуминенсе» 90+9-дақиқада гол ўтказиб, якунда муҳим очколарни йўқотди ва ҳозирда турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Учрашувдан кейин «Флуминенсе» клуби Марсело билан ўзаро келишув бекор қилингани ҳақида расман эълон қилди ва унга кейинги фаолиятига омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, Марсело жамоага 2023 йилга қайтиб, «Флуминенсе»нинг Либертадорес кубоги-2023 ғолиби бўлишига ёрдам берган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: