Путин яна бир бор музокараларга тайёр
Путин яна Россия Украина билан музокарага тайёрлигини айтди.
Россия президенти Владимир Путин хорижий элчиларнинг ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида Россия Украина билан музокараларга тайёр эканлигини ва уларни олиб бораётганини таъкидлади.
«Россия нафақат музокараларга тайёрлигини, балки маълум босқичда – ушбу можаронинг энг бошида – ушбу музокараларни олиб борганини бир неча бор айтдим. Ва ҳатто Украина томонидан парафирланган ўзаро мақбул шартнома ишлаб чиқилди,» – деди Путин.
Унинг таъкидлашича, Украина томони келишувни «ташқаридан маслаҳат билан» рад этган.