Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

Франциянинг «Ланс» клуби ҳимоясида тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов 2024 йил октябр ойида Франция чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

 

Футболчи Х ижтимоий тармоғидаги Лига 1 саҳифасида тегишли овоз беришда 47 фоиз овоз олган.

 

Ҳусанов ушбу сўровномада марселлик Жонатан Роуни (28 фоиз) ва «Лион» аъзоси белгиялик Малик Фофанани (25 фоиз) ортда қолдирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2023 йил июл ойидан буён Франциянинг «Ланс» клубида тщп суради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: