Ҳасан Эргашев AMMAF вице-президенти бўлди

Ҳасан Эргашев AMMAF вице-президенти бўлди

Ўзбекистонлик спорт мутахассиси Ҳасан Эргашев Халқаро аралаш жанг санъатлари федерациясининг (IMMAF) Осиё минтақаси (AMMAF) вице-президенти лавозимига сайланди. Бу ҳақда qalampi.uz манбаси хабар берди.

 

“Мақсадимиз қитъада аралаш жанг санъатларини янги босқичга олиб чиқиш. Ўзбек атлетларини UFC даражасидаги етакчи лигаларда иштирокини таъминлаш” дейди Ҳасан Эргашев.

 

Қайд этиш жоиз, Ҳасан Эргашев, шунингдек, Ўзбекистон MMA ассоциацияси вице-президенти ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда аралаш жанг санъатлари бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бошлангани хабар қилинганди.

 

Мусобақа 10 ноябрга қадар давом этади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: