Украина Трампнинг қайтишидан хавотирда
Украина Қуролли Кучлари Трампнинг ҳокимиятга қайтиши Киевга ёрдамнинг тўхташи ва энг камида Донбассни йўқотишга сабаб бўлишидан хавотирда.
Бу ҳақда Financial Times украиналик ҳарбий амалдорга таяниб хабар бермоқда.
«Биз учун АҚШнинг ёрдами жуда муҳим. Трампни биз билан бирга бўлишига ишонтиришимиз керак», — дея қўшимча қилган аноним манба Financial Times газетасига.
Украина ҳукуматининг номи ошкор этилмаган маслаҳатчиси ҳам Трампнинг АҚШда ҳокимият тепасига қайтишидан хавотир билдирди.
Украиналик собиқ вазирнинг айтишича, Киевда Доналд Трамп даврида Қўшма Штатлар билан муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида “кўплаб хавотирлар” бор. Шу билан бирга, Украина президенти Володимир Зеленский аллақачон Трампни сайловлардаги ғалабаси билан расман табриклаган.