Қозоғистонда ҳарбий хизматчи ўз жонига қасд қилди

Қозоғистонда ҳарбий хизматчи ўз жонига қасд қилди

 

Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати маълум қилди.

 

«Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Шарқий Қозоғистон вилояти чегара хизмати бошқармасида муддатли ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга ўз жонига қасд қилиш сабаб бўлган», — дейилади қўмита хабарида.

Полиция томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилди, дея таъкидлади Чегара хизмати.

 

ОАВ ҳарбий хизматчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайганини таъкидламоқда. Жорий йилнинг 14 октябрь куни Приозерск гарнизони ҳарбий қисмларидан бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган аскар қоровуллик вазифасини ўтаётиб, ўз жонига қасд қилди. Хизмат муддати тугашига икки ҳафта қолган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: