Самарқандда мунофиқлик сертификати бўлмаган дори воситаларини сотаётган 28 ёшли шахс қўлга тушди

Самарқандда мунофиқлик сертификати бўлмаган дори воситаларини сотаётган 28 ёшли шахс қўлга тушди

1996 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи, “КДЗ Фарм” МЧЖ ишчиси бўлган фуқаро Ж.К. ҳам Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган 6 минг дона “Стобакт” дори воситасини 144 миллион сўмга сотаётган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Ж.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.

 

Кимнингдир бахти ва тақдирига дахл қилиш эвазига бойлик орттириш на инсоний, на қонуний меъёрларга тўғри келади. Буни кеч англаган юқоридаги каби кимсалар эса пушаймондан бошини қай тошга урмасин фойдасиз. Жиноятга эса жазо муқаррар!

Дўстларингизга ҳам юборинг: