Трамп-Байден учрашуви эълон қилинди
АҚШ президенти Жо Байден ва сайланган давлат раҳбари Доналд Трамп 13 ноябрь, чоршанба куни учрашади. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар берилди .
Таъкидланишича, учрашув Овал кабинетда маҳаллий вақт билан соат 11:00да бўлиб ўтади. Трамп ва Байден ҳокимиятни топшириш масаласини муҳокама қилади.
Октябрь ойи охирида Байден Трампнинг айрим баёнотларини АҚШ президентлигига нолойиқ деб атади . Унинг сўзларига кўра, республикачи ҳар сафар «оғзини очганида» Трампнинг «шахсиятига оид саволлар» пайдо бўлади.