Антон Силуанов русларга доллар керак эмаслигини айтди

Антон Силуанов русларга доллар керак эмаслигини айтди

Россия молия вазири Антон Силуанов фуқароларга доллар керак эмаслиги, уларга рубль ишлатган маъқулроқлигини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Силуанов жамғармаларни федерал кредит облигацияларида сақлашни ва узоқ муддатли жамғарма дастурига қўшилишни маслаҳат берди.

Федерал кредит облигацияларини сотиб олинг. Бу ишончли, фойдали ва даромадли сармоя. Мана, нимага эътибор қаратиш керак. Шунинг учун, агар бирор тийинингиз бўлса, молия бозорига киритинг, афсусланмайсиз, деди у.

Дўстларингизга ҳам юборинг: