Ливияда «ўлим полицияси» жорий этилади
Бу ҳақда Ливия ички ишлар вазири Имад Мустафо ат-Трабулсий баёнот берди.
“Ностандарт” соч турмаги, камтарлик меъёрларига тўғри келмайдиган кийим-кечак, шунингдек, жамоат жойларида “номақбул яқинлик”нинг ҳар қандай намоён бўлиши жиддий назорат остида бўлади. Вазир ат-Трабулсийнинг айтишича, янги қоидаларга рози бўлмаганлар «Европага боришлари мумкин».