Фарғона шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчасида қўлбола алкоголь маҳсулотлари тайёрланганлиги аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳри ҳудудида фаолият юритувчи “К.Л.” оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш шохобчасида фуқаро А.К. алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу шохобчадан 17 та номдаги 189 дона қўлбола алкоголь маҳсулоти, 146,5 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.