Миллиардер Маск ва бизнесмен Рамасвами АҚШ ҳукумати самарадорлигига эришиш бўйича янги департаментга раҳбарлик қилади
“Америка ватанпарвари Вивек Рамасвами билан бирга ишлаётган буюк Илон Маск ҳукумат фаолияти департаментига раҳбарлик қилишини маълум қилишдан мамнунман”, деди сайланган президент Дональд Трамп ўз баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, улар “ҳукумат бюрократиясини йўқ қилиш”, “ортиқча тартиб-қоидаларни”, “беҳуда сарф-харажатларни” қисқартириш ва федерал идораларни қайта қуриш устида ишлашлари керак.
Трамп, шунингдек, мудофаа вазири лавозимига майор унвонига эга ҳарбий ва телебошловчи Пит Хегсетни таклиф қилди.