Покистонда йўловчи автобусининг дарёга қулаши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди
Покистон шимолида тўй меҳмонларини олиб кетаётган автобус Ҳинд дарёсига қулаши оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди.
Dawn газетасининг Диамер тумани полицияси ходими Шер Хонга таяниб хабар беришича, воқеа бир кун аввал Гилгит-Балтистон провинциясида содир бўлган.
Хоннинг сўзларига кўра, йўловчи автобуси Панжоб штатининг Чавкал тумани томон кетаётган бўлиб, авария ҳаддан ташқари тезлик туфайли содир бўлган.
Автобус кран ёрдамида дарёдан олиб чиқилди, деди у. Хоннинг сўзларига кўра, ҳозирда қурбонларнинг жасадларини қидириш ишлари давом этмоқда, маҳаллий аҳоли ҳам ёрдам кўрсатмоқда.