Тошкентда ноқонуний дори воситалари савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХ ходимлари томонидан ноқонуний дори воситаларининг муомалага киришини тўхтатишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида шахслар тегишли сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз 199 млн сўмлик 10 минг қути “LEVOMER 500ig” дори воситасини $13 мингга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.