Биткоиннинг қиймати жадаллик билан ошиб бормоқда

Биткоиннинг қиймати жадаллик билан ошиб бормоқда

Биткоиннинг қиймати тарихий максимумни янгилади ва биринчи марта 90 минг доллардан ошди.

 

13 ноябрь куни Биткоин крипто валютаси 5,36 фоизга ўсди ва рекорд даражадаги 90 088 долларга етди. Бир неча дақиқадан сўнг курс 91 минг долларга кўтарилди.

 

5 ноябрь куни бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларидан сўнг энг қиммат крипто валютасининг нархи кескин кўтарила бошлади. Сайлов кунида крипто валютасининг нархи 74,3 минг долларни ташкил этди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: