Маскнинг «аҳмоқ» деган изоҳини Шольц рад этди
Шольц, шунингдек, Германияда ҳукмрон коалициянинг қулаши борасида канцлерни масхара қилган Трамп тарафдори ва технология миллиардери Илон Маскнинг сўнгги танқидларини рад этди.
Маск ўзига тегишли бўлган Х ижтимоий медиа платформасида немис тилида шундай ёзган эди : «Олаф – аҳмоқ».
Бу уни жиғига тегдими, деган саволга Шольц: «Бу мени ҳурматимни оширади», деб жавоб берди.