Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Кесариядаги қароргоҳи ҳовлисида иккита портлаш юз берди — Тhe Times of Israel

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Кесариядаги қароргоҳи ҳовлисида иккита портлаш юз берди — Тhe Times of Israel

Исроил полицияси ва хавфсизлик кучлари маълумотларига кўра, айни пайтда қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

«Бош вазир Бинямин Нетаняҳу шахсий қароргоҳига отилган иккита снаряд унинг уй ҳовлисига келиб тушди. Ҳеч қандай зарар етказилмаган. Нетаняху ва унинг оиласи бу вақтда уйда бўлмаган», дейилади бош вазир идораси баёнотида.

Ҳозирда гумонлснувчи сифатида 3 киши ҳибсга олинган. Оммавий ахборот воситаларига кўра, улар аввалроқ ҳукуматга қарши намойишларда қатнашган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: