Ливандан Исроилга 15 та ракета учирилди

Ливандан Исроилга 15 та ракета учирилди

Исроил армияси Ливандан яҳудий давлати томон 15 та ракета учирилганини қайд этди.

Бу ҳақда армия матбуот хизмати маълум қилди.

«Ракеталарнинг бир қисми тутиб олинди, қолганлари аҳоли яшамайдиган ҳудудга қулаган», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқдаги вазият 2023 йил 7 октябрь куни Ғазо секторидан «Хамас» гуруҳининг қуролли тарафдорлари Исроил ҳудудига кириб келганидан сўнг кескин ёмонлашди, бу чегарадаги аҳоли пунктлари аҳолисининг ўлдирилиши ва босиб олиниши билан бирга бўлди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: