Италия Киевга узоқ масофали қуролларни ўз ҳудудидан ташқарида ишлатишига рухсат бермади
Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Украинага етказиб берилаётган қурол-яроғ борасида Италия позициясини тасдиқлади.
“Украина томонидан қурол қўлланилиши бўйича бизнинг позициямиз ўзгармади: улар фақат Украина ҳудудида қўлланилиши мумкин”, деди вазир Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ дипломатияси раҳбарларининг учрашуви чоғида.