Трамп янги тайинловни амалга оширди

Трамп янги тайинловни амалга оширди

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп якшанба куни Брендан Каррни Федерал алоқа комиссияси раиси этиб сайлаганини маълум қилди, деб ёзади NBC News.

Брендан Карр Федерал алоқа комиссиясининг республикачи бош комиссари. Давлат ташкилоти радио, телевидение ва кабель алоқаларини тартибга солиш учун жавобгардир.

“Комиссар Карр сўз эркинлиги ҳимоячиси бўлиб, америкаликларнинг эркинлигини бўғиб, иқтисодни ушлаб турувчи «қонун»га қарши курашган. Бу америкалик иш ўринлари яратувчилари ва инноваторларини сиқиб чиқараётган тартибга солувчи ҳужумга чек қўяди ва Федерал алоқа комиссиясининг Американинг қишлоқ жойларига киришини таъминлайди”, – деди Дональд Трамп.

Брендан Карр ўзининг «2025 йил лойиҳаси» номли консерватив қўлланмасида Федерал алоқа комиссияси бўлимини ёзди ва унда у агентликнинг асосий мақсадлари «йирик технология компанияларини чеклаш, миллий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий фаровонликни рағбатлантириш, масъулият ва бошқарувни таъминлашдан иборат бўлиши кераклигини таъкидлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: