Эрон ўз пойтахтини кўчиришга тайёрланмоқда
Эрон президенти Масуд Пезешкиан ҳукумат йиғилишида Ислом республикаси пойтахтини кўчириш режасини ишлаб чиқиш бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, президент режани тайёрлаш учун масъул этиб ўзининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Ризо Арефни тайинлаган.
« Бу масалага эътибор бермаслик келажакда мамлакатимиз экологик инқирозга ва бошқа кўплаб муаммоларга дуч келиши мумкин » , деди Пезешкян.
7 сентябрь куни Эрон президенти Ислом Республикаси пойтахтини Теҳрондан Форс кўрфази қирғоқларига кўчириш зарурлигини маълум қилди. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Теҳрон ҳозирда бошқа йўл билан ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларга дуч келмоқда.