Бахт кулиб боқди: Хитойда жуда катта олтин кони топилди

Бахт кулиб боқди: Хитойда жуда катта олтин кони топилди

Хитойнинг марказий қисмидаги Хунан провинциясида «ўта йирик олтин кони» топилди, дея хабар беради вилоят геология бюроси.

Тахминларга кўра, захиралар 1 минг тоннадан ошади. Унинг қиймати 600 миллиард юанга (83 миллиард доллар) баҳоланмоқда.

Пинсзян уездидаги Вангу кони остида 2 минг метр чуқурликда 300 тонна олтин захираси бўлган 40 дан ортиқ олтин томирлари аниқланган. Майдондаги олтин захиралари 3 минг метр чуқурликда жойлашган.

Маъдан қидируви бўйича мутахассис Чен Жулин »Синхуа« агентлигига хабар беришича, тоғ жинсларининг кўплаб намуналарида кўзга кўринарли олтин топилган. 2 минг метр чуқурликдаги бир тонна рудада энг кўпи билан 138 грамм олтин мавжуд эканлиги аниқланган.

Хитойда олтин қазиб олиш узоқ тарихга эга. Тўғридан-тўғри Ҳунан провинциясида ғарбдан шарққа тескари »С» ҳарфи шаклида чўзилган олтин камар маълум, – дея тушунтиради Сина нашри. Минтақада олтин ресурслари ниҳоятда кўп ва узоқ вақт давомида ўзлаштирилган. Бу ерда йирик олтин конлари топилган: 9 та супер йирик олтин конлари, 20 та ўрта ва 29 та кичик конлар. Умумий тасдиқланган заҳиралари 600 тоннага этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: