ҲАМАС АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги Ғазо бўйича ветосига муносабат билдирди
Ҳаракат вакиллари Вашингтонни агар Қўшма Штатлар ҳақиқатан ҳам Америка маъмурияти айтганидек, урушни тўхтатиб, минтақада барқарорлик ва хавфсизликка эришмоқчи бўлса, «бундай душманлик сиёсатини тўхтатишга» чақирди.
Аввалроқ Қўшма Штатлар зудлик билан ва шартсиз ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи Фаластин—Исроил можароси бўйича резолюция лойиҳасини блоклаган эди.