АҚШ Сенати Исроилга қурол етказиб беришни блоклашни рад этди

АҚШ Сенати Исроилга қурол етказиб беришни блоклашни рад этди

Резолюциялар танк қуроллари ва граната отиш мосламалари учун баъзи ўқ-дорилар, шунингдек, бомба кўрсатувчи қурилмалар билан боғлиқ, дея хабар беради дпа ва The Hill. Ҳужжатларнинг муаллифлари мустақил сенатор Берни Сандерс ва АҚШ президенти Жо Байденнинг Исроилга нисбатан сиёсатини маъқулламайдиган демократлар гуруҳи эди.

The Hill таъкидлаганидек, Сандерс резолюциялар «Ғазо сектори ва Ливандаги тинч аҳолига қарши ҳалокатли оқибатларга олиб келган ҳужум қуролларига» қарши қаратилганлигини таъкидлади.

Сенатдаги Демократик партия етакчиси Чак Шумер Сандерснинг таклифларини танқид қилди ва Исроил ўзининг кўплаб душманлари – Хамас ва Ҳизбуллоҳ террорчи ташкилотлари, Ямандаги ҳуcи исёнчилар «ва энг хавфлиси Эрондан» ўзини ҳимоя қилиш учун қуролга муҳтожлигини айтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: