Германияда банкрот компаниялар сони кескин ошди

Германияда банкрот компаниялар сони кескин ошди

Германияда банкротлик ҳолатларининг кескин ўсиши қайд этилди: 2024 йил октабр ойида тўловга лаёқатсизлиги тўғрисидаги аризалар сони ўтган йилнинг октабрига нисбатан 22,9 фоизга ошди, деб хабар бермоқда Федерал статистика бошқармаси. Ушбу тенденция сўнгги бир неча ой ичида давом этди.

«Юқори энергия харажатлари, малакали кадрлар этишмаслиги, ортиқча солиқ ва бюрократик босим – буларнинг барчаси компанияларнинг молиявий аҳволини ёмонлаштиради», дейди кичик бизнес эксперти Марк Эверс Bild билан суҳбатда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: