Иқлим ўзгариши бутун дунё бўйлаб довулларни ўртача 29 км/соатга тезлаштирди

Иқлим ўзгариши бутун дунё бўйлаб довулларни ўртача 29 км/соатга тезлаштирди

Олимлар иқлим ўзгариши довулларни янада ёмонлаштирмоқда деган хулосага келишди: сўнгги олти йил ичида Атлантика бўронларининг шамол тезлиги ўртача 29 км/соатга ошди. Бу тез-тез ва кучли бўронларга олиб келадиган океан сувларининг исиши билан боғлиқ.

Environmental Research: Climate журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 2019 йилдан 2023 йилгача 40 довул шамол тезлигининг ошиши сабабли Саффир-Симпсон шкаласи бўйича бир тоифага кўтарилган.

Атлантика океанининг ҳарорати Цельсий бўйича 2-3 даражага, баъзи жойларда эса 4 даражагача кўтарилган. Довуллар илиқ сувдан қувватланади, бу эса уларнинг ҳалокатли кучини оширади, дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, иқлимшунос Дэниел Гиффорд. Унинг сўзларига кўра, 5-тоифали довул 1-тоифадаги бўронга қараганда тахминан 400 баробар кўпроқ зарар келтиради.

Бу йилги энг ҳалокатли довуллар қаторига Берил, Хелен ва Милтон тўфонлари киради, улар иқлим ўзгариши туфайли 26-39 км/соат тезликда кучайган. АҚШнинг Океан ва атмосферани ўрганиш миллий бошқармаси иқлим ўзгариши ҳам довулларнинг бир-бири билан ўзаро таъсирига таъсир қилишини таъкидлади, бир қатор торнадоларни келтириб чиқарган Милтон тўфони каби.

Дўстларингизга ҳам юборинг: