Россия президенти фавқулодда баёнот билан чиқди
Владимир Путин баёнотида АҚШнинг Украинага Россияга узоқ масофали қуроллар билан ҳужум қилишига рухсат берганига изоҳ берди.
Путиннинг баёнотидан асосий иқтибослар:
Можаро глобал характердаги элементларга эга бўлди;
◾️ Украина Қуролли кучлари 21 ноябр куни Storm Shadow ва HIMARS ракеталари билан Россия ҳудудига ҳужум қилди;
◾️ Душман зарбалардан кейин ўз мақсадларига эриша олмади;
◾️ Россияга қарши узоқ масофали қуролларни улар ишлаб чиқарилган мамлакатлар мутахассисларисиз қўллаш мумкин эмас, буни яхши биламиз;
◾️ Россия Қуролли Кучлари Украинадаги саноат объектларидан бирига ўрта масофага мўлжалланган ядровий бўлмаган гипертовушли “Орешник” мажмуаси ракеталари билан зарба берди ва нишонни йўқ қилди;
◾️ “Орешник”дан фойдаланиш АҚШнинг ўрта ва қисқа масофага мўлжалланган ракеталарни ишлаб чиқариш ва жойлаштириш режаларига жавобимиз ҳисобланади;
◾️ Россия қўшинлари бутун фронт чизиғи бўйлаб муваффақиятли олдинга силжимоқда. Махсус ҳарбий операциянинг барча вазифалари бажарилади;
◾️ Мавжуд ракеталарга қарши мудофаа тизимлари, жумладан, Европадаги Америка қуроллари “Орешник” каби ракеталарни тута олмайди. Россиянинг замонавий ракеталари нишонларга сониясига 2-3 км тезликда ҳужум қилади;
◾️ Биз ўз қуролларини Россия нишонларига қарши қўллашга имкон берадиган давлатларга қарши қурол ишлатиш ҳуқуқига эгамиз;
◾️ Россия зиддиятни тинч йўллар билан ҳал қилишни афзал кўради, лекин воқеаларнинг ҳар қандай ривожланишига ҳам тайёр. Ҳар қандай ҳаракатга доим жавоб қайтарамиз;
◾️ “Орешник” каби тизимлардан фойдаланилган тақдирда Россия тинч аҳолини олдиндан огоҳлантиради;
◾️ Қўшма Штатлар узоқ масофали ракеталарни йўқ қилиш бўйича келишувни бузиб, хатога йўл қўйди. Улар ракета тизимларини дунёнинг турли минтақаларига жойлаштирдилар.