Россия Украинада «янги ўрта масофали ракета»ни синовдан ўтказди

Россия Украинада «янги ўрта масофали ракета»ни синовдан ўтказди

Россия президенти Владимир Путин давлат телевидениесида чиқиш қилиб, мамлакат Украина ҳарбий объектига ўрта масофага учадиган янги баллистик ракетани учиргани ҳақида айтди.

Унинг изоҳлари Украина ҳарбийлари ва президенти Владимир Зеленскийнинг унга қарши «янги» ракета қўлланилгани ҳақида хабар бергани ортидан, улар узоқ масофага учувчи қитъалараро баллистик ракетанинг хусусиятларига эга эканлигини айтишди.

Путин бу зарбани АҚШ ва Буюк Британиядан рухсат олганидан сўнг Украинанинг ғарб қуролларидан Россиянинг чуқурроқ нуқталаридаги нишонларга зарба беришига жавоб деб атади.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ривожланиш билан Украинадаги «минтақавий» можаро «глобал характердаги элементларга эга бўлди».

Дўстларингизга ҳам юборинг: