АҚШнинг давлат қарзи тарихдаги энг юқори даражага етди
АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра , АҚШ давлат қарзи ўзининг энг юқори кўрсаткичини янгилади ва 36 триллион доллардан ошди .
Ҳисоботда айтилишича, январь ойида 34 триллион долларни ташкил этган АҚШ давлат қарзи жорий йилда 2 триллион долларга ошган.
Шу билан бирга, Халқаро Валюта Жамғармасининг маълумотларига кўра , 2032 йилга бориб Америка давлат қарзининг ЯИМга нисбати 140 фоиздан ошади. Шу билан бирга, улар бундай ўсиш ҳам миллий, ҳам жаҳон иқтисодиётига таҳдид солаётганидан огоҳлантирди.