«Трамп Арманистонга босим ўтказишни бошлаши мумкин»

«Трамп Арманистонга босим ўтказишни бошлаши мумкин»

«Доналд Трамп маъмурияти учун Украина ва Эрон йўналиши муҳим бўлади ва улар биз учун ҳам муҳим бўлиши аниқ, чунки бу бизга билвосита таъсир кўрсатади». Бу ҳақда арман сиёсатшуноси Сурен Саркисян «Грузия, АҚШдаги сайловлар, Украина можаросининг Арманистон хавфсизлигига таъсири» муҳокамасида маълум қилди.

«Энг ёмон сценарий шундаки, Россия билан муносабатлар нормаллашмайди, бошқа томондан, улар Эронга, шу жумладан бизга ҳам кучли босим ўтказишни бошлайди. Айтайлик, улар шундай дейишади: биласизми, сиз Эрон билан товар айланмасини қисқартиришингиз керак, бу бизнинг иқтисодиётимиз учун ҳалокатли бўлиши мумкин, бу энг ёмон сценарий.

Бироз яхшироқ сценарий – бу Трамп Эрон ва Исроил билан тил топиша бошлаши бўларди, бунинг эҳтимоли кам. Бу сценарий унинг тинчлик келтириши ҳақидаги ваъдаларини ҳисобга олган ҳолда мавжуд бўлиши мумкин. Айтганча, у Обама билан бу борада рақобатлашмоқда, чунки у Обама каби Нобел мукофотини олишни истайди,» – деди сиёсатшунос.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: