Пашинян қизи учун соқол олди
Арманистон бош вазири Никол Пашинян маҳаллий Жамоат телевидениесига берган интервьюсида ҳукумат раҳбари лавозимига келганидан кейин олти йил ўтиб нега соқолини олганини тушунтирди.
«Соқолимни олдиришга қарор қилганимда, тўнғич қизимнинг туғилган кунини танладим. (Интервью) эфирга чиққанда, бошқа қизларим: «Нега туғилган кунимизда эмас?» дейишади. Ўйлайманки, Ашот (ўғли) бу масалани кўтармайди,» – дея Пашинян сўзларидан иқтибос келтирмоқда Арманистон ОАВ.