Бахтиёр Саидов Исроил элчиси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов вазирликда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Зви Коганнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.
“Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ. Ўзбекистон ҳукумати тергов жараёнларида БАА ва Исроил идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”, – дея маълум қилди Саидов.