Исроил аскарлари Ливаннинг Хиам шаҳрида журналистларга қарата ўт очди

Исроил аскарлари Ливаннинг Хиам шаҳрида журналистларга қарата ўт очди

Ливан матбуоти муҳаррирлари синдикати раҳбари Жозеф ал-Қоссифий Ливан жанубидаги шаҳарчада журналистларга қилинган ҳужумни қоралади, ҳужум натижасида икки журналист яраланди – бири Associated Press, иккинчиси Спутник вакиллари.

Бу воқеа сешанба куни келишилган оташкесимнинг биринчи бузилиши эканлиги айтилмоқда.

Ал-Қоссифий, шунингдек, бу «Исроил томонидан 2023 йилдан бери журналистларга қарши содир этилган жиноятлар церийасининг давоми» эканини айтди, натижада камида 12 мухбир ва оператор ўлдирилган, ўнлаб киши ногирон ёки оғир яраланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: