Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар электр ва сувсиз қолди

Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар электр ва сувсиз қолди

Россия томонидан босиб олинган Запороже ва Херсон вилоятлари ҳудудларида электр таъминотида катта узилишлар кузатилмоқда.

Бу ҳақда Россия томонидан тайинланган «губернаторлар» Эвгений Балитский ва Владимир Сальдо хабар бермоқда. Бунга Жанкой-Мелитопол электр тармоғидаги авария сабаб бўлгани айтилмоқда.

Запорожеда, маҳаллий жамоат саҳифалари ёзганидек, ҳамма жойда, жумладан Бердянск ва Мелитополда ҳам электр йўқ. Одамлар сув етишмаслигидан ҳам шикоят қилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: