Трамп Кит Келлогни АҚШнинг Украинадаги можаро бўйича махсус вакили этиб тайинламоқчи
Келлог истеъфодаги генерал-лейтенант ва Вьетнам уруши фахрийси. У узоқ вақт давомида Пентагонда турли лавозимларда ишлаган.
Июнь ойида Келлог ва Трампнинг маслаҳатчиси Фред Флейц Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича режа таклиф қилишган.
“Биз украиналикларга айтамиз: музокаралар столига келишингиз керак, агар музокаралар столига келмасангиз, АҚШнинг ёрдами тугайди”, – деган улар.