Президент Кубоги. Ўзбекистоннинг энг яхши шахматчилари қатнашган турнирда бош мукофот Ҳиндистон вакилига насиб қилди

Президент Кубоги. Ўзбекистоннинг энг яхши шахматчилари қатнашган турнирда бош мукофот Ҳиндистон вакилига насиб қилди

Тошкентда Халқаро шахмат академияси мезбонлигида ўтган нуфузли халқаро мусобақа ўз якунига етди.

 

Дунёнинг кўзга кўринган шахматчилари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этган President Cup мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб борди. Якунда бош соврин Ниҳал Саринга насиб этди. Ҳиндистонлик гроссмейстер чемпионлик ўйинида Нодирбек Абдусатторов билан дуранг ўйнади ва 7,5 очко жамғарган ҳолда чемпионга айланди.

 

Ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров иккинчи ўринни эгаллади. У 9-тур баҳсида ҳиндистонлик Нилаш Саҳани таслим этди. Агар 8-туда Жавоҳир Ниҳал Саринга ютқазмаганида айнан у турнир чемпиони бўларди. Саидакбар Сайдалиевдан устун келган турнирнинг иккинчи рақамли иштирокчиси эронлик Парҳам Магҳсоодлоо 7 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра учинчи ўринни банд этди.

Мусобақанинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко жамғарди ва 5-ўрин билан кифояланди. Яна бир ўзбекистон ваки Шамсиддин Воҳидов 4-ўринни эгаллади.

 

Шундай қилиб, ҳиндистонлик спортчи биринчи ўрин соҳибига бериладиган 25 минг АҚШ долларини қўлга киритди. Жавоҳир Синдоров 15 минг АҚШ долларини қўлга киритган бўлса, Эрон вакили Парҳам 7 минг доллар билан кифояланди. 4-ўринни эгаллаган Шамсиддин Воҳидов 5 минг ва Нодирбек Абдусатторов 4 минг доллар пул мукофотини қўлга киритди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: