Автобус йўлакларида ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жарима белгиланмоқда

Автобус йўлакларида ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жарима белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул қўмита томонидан жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда.

 

Қонун лойиҳасига асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

 

Ушбу ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима белгиланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: