Саудия Арабистони Исроил сабабли АҚШ билан мудофаа шартномасидан воз кечди

Саудия Арабистони Исроил сабабли АҚШ билан мудофаа шартномасидан воз кечди

Саудия Арабистони Исроил билан нормаллашув эвазига Вашингтон билан мудофаа бўйича кенг кўламли келишувга интилишдан воз кечди ва энди оддийроқ ҳарбий ҳамкорлик келишувига эришмоқчи. Бу ҳақда Reuters Саудия Арабистони ва тўрт нафар Ғарб расмийсига таяниб хабар қилди.

Йил бошида кенг қамровли ўзаро хавфсизлик пактини имзолашга интилган Ар-Риёд кейинроқ Фаластин давлатчилиги бўйича ўз позициясини юмшатиб, Вашингтонга можарони икки давлат асосида ҳал этиш қиролликнинг Исроил билан муносабатларини нормаллаштириш учун асос бўлиши мумкинлигини етказди.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху эса Саудия Арабистони билан алоқаларни нормаллаштиришни тарихий босқич ва араб дунёсида кенгроқ қабул қилинганининг белгиси сифатида кўради, дейди Ғарб дипломатлари.

Аммо у 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужумларидан кейин фаластинликларга ён босса, ички қаршиликка дуч келиши ва давлатчиликка қаратилган ҳар қандай ишора унинг ҳукмрон коалициясини парчалашини билади, дейди улар.

Айеи пайтда, Ар-Риёд ва Вашингтон президент Жо Байден январь ойида Оқ уйни тарк этишидан олдин мудофаа бўйича анча камтарона келишувга эришишга умид қилмоқда, дейди манбалар.

Манбаларнинг айтишича, АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги тўлиқ ҳуқуқли шартнома АҚШ Сенати томонидан учдан икки кўпчилик овоз билан маъқулланиши керак, бироқ Ар-розий Риёд Исроилни тан олмаса, бу имконсиз.

Ҳозирда муҳокама қилинаётган юмшоқроқ ҳужжат минтақавий хатарлар, асосан, Эрондан келаётган таҳдидларга қарши курашиш учун қўшма ҳарбий машғулот ва тренингларни кенгайтиришни ўз ичига олади. Манбаларнинг таъкидлашича, бу Хитой билан ҳамкорликнинг олдини олиб, Америка ва Саудия мудофаа фирмалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиради ҳам.

Келишув Саудия Арабистонининг илғор технологиялар, хусусан, учувчисиз учоқларга қарши мудофаа соҳасига сармоя киритишига ёрдам беради. Қўшма Штатлар Ар-Риёддаги иштирокини ўқитиш, логистика ва киберхавфсизликни қўллаб-қувватлаш орқали оширади, шунингдек, ракетага қарши мудофаа ва интеграциялашган тўхтатиб туришни кучайтириш учун Patriot ракета батальонини жойлаштириши мумкин.

Аммо бу АҚШ қўшинларини чет эл ҳужуми содир бўлган тақдирда дунёдаги энг йирик нефт экспортчисини ҳимоя қилишга мажбур қиладиган мажбурий ўзаро мудофаа шартномаси бўлмайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: