Энди ўзбекистонликлар Хитойга визасиз бориши мумкин
Визасиз режим қачондан кучга киришига ҳозирча аниқлик киритилмаган. Бу ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказди. Вазир ўз саҳифасида маълум қилишича, томонлар фуқаролар икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи битимни имзолаган.
«Ўзбекистон ва Хитой давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида бугун ҳамкасбим билан биргаликда фуқароларимизга икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи битимни имзоладик. Бу ҳужжат алоқаларимизни янада фаоллаштириш, савдо айланмасини ошириш ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир», – дейилади хабарда.
Визасиз режим қачондан кучга киришига ҳозирча аниқлик киритилмаган. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.