Олаф Шолц Киевга ташриф буюрди
DPA агентлигининг хабар беришича, бу Германия канцлерининг сўнгги икки ярим йил ичида Украинага илк марта келиши ҳисобланади. Киевда Шолц ва Зеленский ўртасида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Ноябр ойи охирида Украина президенти Германия канцлери билан телефон орқали мулоқот қилган эди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Шолц билан «Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини янада кучайтириши мумкин бўлган қатъий қўшма қадамлар»ни муҳокама қилган.